«газ қуйиш шохобчалари» тегли мақолалар


Газ «заправка»ларининг деярли учдан бир қисми ишлай бошлади, чекловлар эса сақланиб қолмоқда — Энергетика вазирлиги
23 феврал 2024, 20:50

Газ «заправка»ларининг деярли учдан бир қисми ишлай бошлади, чекловлар эса сақланиб қолмоқда — Энергетика вазирлиги

Пайшанба куни Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш бироз қисқарди, Туркманистондан импорт эса ошди. Мамлакатда тиғиз вақтларда электр энергияси етказиб бериш бўйича чекловлар сақланиб қолмоқда, деди Энергетика вазирлиги масъули. Газ «заправка»ларининг деярли 3 дан 1 қисми фаолиятини тиклаган.

Газ тўлдириш шохобчаларига қўйилган чекловлар юмшатилди — «Ҳудудгазтаъминот»
15 декабр 2023, 15:35 1

Газ тўлдириш шохобчаларига қўйилган чекловлар юмшатилди — «Ҳудудгазтаъминот»

«Ҳудудгазтаъминот» компанияси Ўзбекистонда газ тўлдириш шохобчалари учун киритилган чекловлар юмшатилганини маълум қилди. АГТКШлар «маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида» ишини тиклайди.

Тошкент шаҳри ва 5 вилоятдаги газ «заправка»ларнинг ярми ишлашни тўхтатди
13 декабр 2023, 12:17 1

Тошкент шаҳри ва 5 вилоятдаги газ «заправка»ларнинг ярми ишлашни тўхтатди

Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг беш вилоятидаги газ тўлдириш шохобчаларининг ярми вақтинча ёпилди. 13 декабрдан ушбу ҳудудларда 1179 та шохобчадан 547 таси ишламоқда.

Қашқадарёда ҳам газ қуйиш шохобчалари учун чекловлар жорий этилди
8 декабр 2023, 12:58

Қашқадарёда ҳам газ қуйиш шохобчалари учун чекловлар жорий этилди

Қашқадарё вилоятида совуқ об-ҳаво кутилаётгани муносабати билан 8 декабрдан газ қуйиш шохобчаларининг иш вақтига чекловлар жорий этилди. Бу шохобчалари чекланган жадвал асосида ишлай бошлаганини эълон қилган тўртинчи ҳудуд бўлди.

Қорақалпоғистондаги газ қуйиш шохобчаларида чекловлар жорий этилди
7 декабр 2023, 12:57

Қорақалпоғистондаги газ қуйиш шохобчаларида чекловлар жорий этилди

Қорақалпоғистондаги газ тўлдириш шохобчаларига табиий газ етказиб бериш белгиланган режа асосида — соат 06:00 дан 15:00 гача амалга ошириладиган бўлди.

Андижон вилоятидаги газ қуйиш шохобчаларида чекловлар жорий этилди
5 декабр 2023, 09:44

Андижон вилоятидаги газ қуйиш шохобчаларида чекловлар жорий этилди

4 декабрдан Андижон вилоятидаги газ тўлдириш шохобчаларида газ жадвалга мувофиқ — соат 06:00 дан 15:00 гача берила бошлади. Газ билан, биринчи навбатда, турар жой бинолари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ва ижтимоий соҳа объектлари таъминланади.

«Инсоф билан ишлашлари учун». Ўзбекистон энергетика вазири — метан «заправка»ларда нархлар чекланиши ҳақида
18 сентябрь 2023, 19:41

«Инсоф билан ишлашлари учун». Ўзбекистон энергетика вазири — метан «заправка»ларда нархлар чекланиши ҳақида

Ўзбекистонда тарифлар ошганидан сўнг газ қуйиш шохобчаларидаги нархлар 3250 сўмгача чекланган тақдирда ҳам АГТКШлар киритган сармоясини қайтара олади, дея маълум қилди энергетика вазири. Тадбиркорлардан бири бу нарх билан ишлай олмаслиги мумкинлигини айтди.

«Метан нархини оширишнинг объектив сабаблари йўқ». Энергетика вазирлиги газ қуйиш шохобчаларидаги вазият ҳақида
15 июл 2022, 16:33

«Метан нархини оширишнинг объектив сабаблари йўқ». Энергетика вазирлиги газ қуйиш шохобчаларидаги вазият ҳақида

Интернетда ёқилғи қуйиш шохобчаларида метан нархи 3000−3100 сўмгача оширилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги газ нархи эски тарифда қолганлиги сабабли «метан нархи ошганига объектив сабаблар йўқлигини» маълум қилди. Вазиятга «Ўзтрансгаз» ва Солиқ қўмитаси ҳам муносабат билдирди.

Шаҳарлараро йўллардаги газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлайди
27 январ 2022, 09:33

Шаҳарлараро йўллардаги газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлайди

Эрталабки 9:00 дан Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидан ташқари, бошқа ҳудудлардаги шаҳарлараро йўналишлар бўйлаб, шунингдек, аксарият вилоятларда газ қуйиш шохобчалари ишлай бошлайди. 28 январдан эса бутун республикада шохобчалар фаолиятини тиклаш режа қилинган.

Газ қуйиш шохобчаларининг иш вақти жадвали эълон қилинди
18 ноябр 2021, 16:56

Газ қуйиш шохобчаларининг иш вақти жадвали эълон қилинди

Ўзбекистон бўйлаб автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларида хизмат кўрсатиш графигига вақтинчалик чеклов ўрнатилди. Ҳудудлар кесимида шохобчаларнинг ишлаш вақти (жадвал).

Газ қуйиш шохобчаларининг иш вақти бўйича чеклов жорий этилади
17 ноябр 2021, 21:37 1

Газ қуйиш шохобчаларининг иш вақти бўйича чеклов жорий этилади

17 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонда автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларининг хизмат кўрсатиш графигига вақтинчалик чеклов ўрнатилади. Бунинг натижасида биринчи навбатда аҳолига газ етаказиб берилади. Масалан, Жиззах вилоятидаги 68 та газ қуйиш шохобчасида соат 17:00 дан 23:00 гача газ таъминоти тўхтатилади.

Жиззахдаги газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди
28 июн 2021, 11:03

Жиззахдаги газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Жиззах шаҳридаги газ қуйиш шохобчасида хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмагани сабабли ёнғин содир бўлди. Оқибатда иккита машина ёниб кетди.

Газ қуйиш шоҳобчалари иш вақти чекланиши мумкин
25 феврал 2021, 16:43

Газ қуйиш шоҳобчалари иш вақти чекланиши мумкин

Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда табиий газ билан таъминлаш мақсадида 25 февралдан газ қуйиш шоҳобчалари иш вақти чекланиши мумкин. «Hududgazta'minot» газ тўлдириш ишларини эрталабки 05:00 дан — кечки 15:00 вақт оралиғида амалга оширишни тавсия қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг